“Ўзбекнефтгаз”: “Trans-Asia Gas Pipeline Company Limited” (TAPLine) раҳбарияти билан онлайн учрашув ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 10 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуров ҳамда “TAPLine” компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Мен Фан Чун ва Вице-президенти жаноб Цзинь Цинго билан онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, “ASIA TRANS GAS” МЧЖ қўшма корхонасининг вазифалари ва мониторингини батафсил муҳокама қилишди. Шунингдек, ўзлари учун ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишди.

Томонларнинг таъкидлашича, глобал пандемия туфайли қўйилган чекловларга қарамай, лойиҳани амалга ошириш ишлари тўхтамади ва барча режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажаришга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, “Trans-Asia Gas Pipeline Company Limited” (TAPLine) Хитойнинг “CNPC” (КНР) давлат компаниясининг шўъба корхонаси бўлиб, “ASIA TRANS GAS” МЧЖ қўшма корхонасининг ҳаммуассиси ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, учрашувда томонлар минтақадаги стратегик лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликнинг муҳим роли, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|