“Ўзбекнефтгаз”: Қўшимча 919.6 млн куб метр табиий газ, 16.2 минг тонна газ конденсати ҳамда 1.9 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат дастури ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган “Углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар”га асосан 2021 йилнинг январь-май ойларида нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма, корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йилнинг январь-май ойларида 71 та қудуқ бурғиланди. Ушбу янги бурғиланган қудуқлардан 45 таси Дастур доирасида амалга оширилди.

Шунингдек, 297 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 25 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди.

Ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, қўшимча 919,6 млн куб метр (шундан 319,3 млн куб метр Давлат дастури доирасида) табиий газ, 16,2 минг тонна (шундан 7,9 минг тонна Давлат дастури доирасида) газ конденсати ҳамда 1,9 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган геолого-техник тадбирларни амалга оширилиши самараси ўлароқ, 2021 йилнинг январь-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагиларни ташкил этди:

– Табиий газ – 13 972 млн куб метр (режага нисбатан 100,5%);
– Нефть – 51,0 минг тонна (режага нисбатан 107,2%);
– Конденсат – 598,6 минг тонна (режага нисбатан 102,6%);
– Суюлтирилган газ – 263,2 минг тонна (режага нисбатан 97,5%);
– Олтингугурт – 108,9 минг тонна (режага нисбатан 122,6%);
– Полиэтилен – 50,5 минг тонна (режага нисбатан 108,7%);
– Автобензин – 357,7 минг тонна (режага нисбатан 108,2%);
– Дизель ёнилғиси – 104,7 минг тонна (режага нисбатан 113,6%).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|