November 26, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Самарқанд ва Жиззахдаги нефть ва газ объектларида хавфсизлик талаблари назорат текширувидан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳридин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги барча бошқарма ва корхоналар объектларида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талаблари юзасидан мониторинг назорат текширув (4-босқич)лари ўтказилмоқда.

Жумладан, жамият тизмидаги Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ, “Жиззах нефть базаси” МЧЖ ва “UNG Petro” МЧЖга қаршли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги холатлари ўрганилди.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 34 та, меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 95 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 31 та, электр хавфсизлиги йўналишида 39 та, атроф-муҳит мухофазаси йўналишида 39 хамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 14 та камчиликлар аниқланди.

Текширув натижаларига кўра саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган 26 нафар ходимларга чора кўрилди.

Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассиларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Элбек Шомурадов Соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|