October 25, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Газли газни қайта ишлаш заводи”да газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 5-сонли технологик қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Шунингдек Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш
қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда Газли газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 3,0 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводидаги “Учқур” табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш 5-сонли қурилмаси 2014 йилда ишга туширилган. У газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. Қурилма йиллик 1,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|