April 1

“Ўзбекнефтгаз”: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди

Бош саҳифа Русский

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюмнинг Бухоро вилоятига расмий ташрифи доирасида вилоятнинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти билан учрашди.

АҚШ элчиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фазилов ва бош муҳандис Бахтиёр Мустафоев ҳамроҳлигида заводнинг ишлаб чиқариш ва инфратузилма цехларини кўздан кечирди.

Корхона билан танишиш асосий ишлаб чиқариш цехидан бошланди, у ерда олий мартабали меҳмонга бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик жараёнларни бошқариш имконини берувчи марказий бошқарув хонаси намойиш қилинди.

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмга заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, бугунги кунда корхонада 9 турдаги, жумладан, 20дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек элчи заводнинг Марказий лабораториясидан тортиб маҳсулотни истеъмолчига етиб боргунига қадар амалга ошириладиганбосқичлар билан танишиш мақсадида заводнинг қуйиш-тўкиш эстакадасига ҳам ташриф буюрди.

Учрашувда заводнинг келгуси йилларда ривожлантиришга оид масалалар ҳақида суҳбатлашилди.

Ташриф якунида элчи корхона раҳбариятига самарали ва мазмунли қабул учун миннатдорчилик билдирди.

“Бухоро” НҚИЗ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|