“Ўзбекнефтгаз”: Қорақалпоғистондаги газ қазиб олиш ва қайта ишлаш объектларининг куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 9 август куни “2021 йилда истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш, жорий йил якунига қадар белгиланган кўрсаткичларни бажариш бўйича устивор вазифалар тўғрисида” йиғилиш ўтказилиб, 2021 йил учун нефт ва газ конденсати, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ресурслари ва тақсимотининг ойлар ҳамда чораклар кесимида прогноз баланслари қайта ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган прогноз баланси бўйича 2021 йилда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 3 873,9 млн куб метр табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилган. Жорий йилнинг август-сентябр ойларида бошқарма томонидан 2 411,9 млн куб метр табиий газ қазиб чиқарилган бўлиб, режага нисбатан 3,1 млн куб метр кўп, режага нисбатан бажарилиши 100,1 фоизни, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 116 фоизни ташкил қилган.

Белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бир қатор
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, йил якунигача 4 та қудуқда капитал таъмирлаш ишларини олиб борилади. Янги бурғилашдан 5 та қудуқ ишга туширилиб, улар моддий техник ресурслар билан таъминланади. Шунингдек, “Қуйи Сургил” конида 2-сонли газ йиғув пунктини қуриб битказиш, "Арслон" ва “Шарқий Бердақ” конларида эса ўрнатилган табиий газ таркибидан углеводородларни ажратиб олишга мўлжалланган Турбодетандер агрегатларини ишчи ҳолатларини ўрганиб, камчиликларни бартараф қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Қуйи Сургил” конидаги 1-сонли газ йиғув пункидаги 12-, 16-, 19-сонли паст босимли қудуқларнинг газларини алоҳида диаметри 219 мм лик қувур орқали “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор қурилмалари орқали ишлатиш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди ҳамда ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|