“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбар ва ишчи-ходимлар ўз хизмат ва шахсий автомобилларидан бир кунга воз кечишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 22 сентябр – Халқаро автомобилсиз кун сифатида белгиланган.

Ушбу сана муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖдаги раҳбар ва ходимлари ўз хизмат ва шахсий автомобилларидан ҳаракатланишдан бир кунга воз кечишди.

22 сентябр куни уларнинг баъзилари иш жойларига пиёда ёки велосипедда ёки жамоат транспортида келишдилар.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари Бутунжаҳон автомобилсиз кун доирасида экологик акцияда иштирок этишди. Корхона ходимлари ҳам заводга пиёда ёки велосипедда келишди.

Эрталаб, кузги салқинликка қарамай, жамоа иштиёқ билан #экоҳаракатга қўшилди. Корхона директори Aкбар Фазилов бошчилигида экологик акцияга старт берилди.

Шахсий транспортдан фойдаланишни бир кун бўлсада камайтириш орқали нафақат сайёрамизнинг биосфераси, балки инсониятни ҳам зарарлашдан асрашга ўз ҳиссаларини қўшишди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|