November 6, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимларга нефть ва газ корхоналарида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишнинг аҳамияти тушунтириб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан ҳамкор халқаро консалтинг компаниялар (Ernst & Young RLG International Inc.) ҳамда департаментлар ва мустақил бўлимларнинг масъул ходимларини жалб этган ҳолда мунтазам “Иқтисодий ўқиш”лар ташкил этиш йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви томонидан компанияни дунёдаги машҳур нефть-газ компаниялари қаторига киритиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг углеводородларни қазиб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Албатта амалга оширилаётган бундай ислоҳотларда акциядорлик жамияти ходимлари ўз меҳнатларини аҳамиятли эканлигини билишлари иш самарадорлигининг яна ўсишига ижобий таъсир қилади. Шу мақсадда “Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раисининг шахсий ташаббуси билан жамият ходимлари учун “Иқтисодий ўқиш”лар ташкил этилмоқда.

Ҳафтада бир ташкил этиладиган машғулотларда ходимлар шиддат билан ривожланиб бораётган жамиятда иқтисодий муносабатларнинг турли жабҳаларида юз бераётган янгиликлар ва ҳодисалар тўғрисида маълумотларга эга бўлишади.

“Иқтисодий ўқиш”нинг навбатдаги мавзуси нефт-газ компанияларида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этиш хусусиятлари этиб танланди. Иштирокчиларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ МҲХСни жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов томонидан компанияда МҲХСни жорий этиш босқичлари, эришилган ютуқлар ва келажакдаги режаларига бағишланган мавзуда маъруза ўқилди.

Маърузада МҲХСнинг моҳияти ва аҳамияти, унинг таркиби ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларидан фарқлари, МҲХСни республикамиз нефть-газ корхонарида қўллашнинг сабаблари ва кутиладиган натижалар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХС асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган махсус стандартлар хусусияти тўғрисида батафсил маълумотлар слайдлар ёрдамида ёритиб берилди.

Тингловчиларнинг халқаро стандартлар асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш жараёни ва уни тақдим этишдан олинадиган иқтисодий фойдасига оид қатор саволларига мутахассис томонидан тушунарли ва асосли жавоблар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ МҲХСни жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|