“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тизимдаги ходимларга байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар! Барчангизни жонажон ва азиз Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Давлатимиз Раҳбари, Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар юртимизда янги даврни – янги Ўзбекистон даврини бошлаб берди” деб бежизга таъкидлаб ўтмадилар.

Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бугунги нефть ва газ соҳасида хизмат қилаётган ходимлар ҳам бир тану бир жон бўлиб, ўзгача руҳ ҳамда шижоат билан фидокорона меҳнат қилмоқда. Пандемия оқибатида юзага келган оғир ва синовли кунларда бир жамоа бўлиб бирлашиб, мамлакат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиб буни амалда исботладингиз.

Халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида матонат билан меҳнат қилиб, эришилаётган ютуқлар ва муваффақиятларда ҳар бирингиз ўз ҳиссангизни қўшаётганингизни алоҳида эътироф этиб, каттадан катта раҳмат деб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, табиий газ ва нефть қазиб чиқарилиши, қайта ишланиши йўлида конлар ҳамда қудуқларда, заводларда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларни энг улуғ, энг азиз байрам билан чин қалбимдан табриклайман!

Гарчи ҳозирда Татаристонда хизмат сафарида бўлсам-да, ҳам руҳан ҳам маънан сиз билан биргаман, Сизга ва яқинларингиз, оила аъзоларингизга, мазмунли ва узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилавий тинчлик-хотиржамлик, янги-янги ютуқлар, фарзандларингиз бахту камолини кўриш насиб этсин!

Муҳтарам Юртбошимизнинг “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” деган эзгу даъватлари остида, бунданда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга, эл-юртимизга садоқат билан хизмат қилиб, халқимиз ўртасида катта обрў-эътиборга эга бўлишинингизга тилакдошман.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ
Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев