“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида “Кўкдумалоқ” конида табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари муҳокамасига доир йиғилиш ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилояти ҳудудида табиий газ ва нефть қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганмоқда.

Шунингдек, Бошқарув раиси бошчилигида “Кўкдумалоқ” конида Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари бош мутахассислари, мажмуа ва кон бошлиқлари иштирокида табиий газ ва нефть қазиб чиқариш кўрсатгичлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда жорий йилнинг ортда қолган даврида табиий газ ва нефть қазиб олиш кўрсатгичлари танқидий кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида конлардан қазиб олинаётган нефть, газ ва конденсат ҳажмининг камайишини олдини олиш бўйича мажмуа ва кон бошлиқлари билан алоҳида конлар кесимида муҳокама ўтказилди.

Бошқарув раиси қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, камайишни олдини олиш бўйича чоралар кўриш кераклигини, бунинг учун барча шароитлар яратиб берилганини таъкидлаб ўтди.

Қазиб чиқариш ҳажми камайишини олдини олиш бўйича барча кон бошлиқлари, масъул мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Жумладан, бурғилаш ишлари олиб борилаётган қудуқларнинг шлейф қувурларини қисқа вақт ичида тортиш ва қудуқларни ўз вақтида мукаммал таъмирдан чиқариш кераклиги бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Ўз навбатида, инвестиция лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларнинг амалга оширилиши жараёни, қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ҳолати, ташқи инфратузилма объектлари қурилишининг олиб борилиши, шунингдек, паст босимли сиқув компрессор станцияларининг ишга тушириш-созлаш ишларининг амалга оширилиш жараёнлари ҳам танқидий ўрганилди.

Бугунги кунга келиб, корхонанинг қурилиш майдонида асосий қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишлари босқичма-босқич тугатилиши кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда бошқармалар олдига қўйилган нефть, газ ва конденсат қазиб олиш кўрсатгичларини бажарилиши бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни бажарилишининг конлар кесимида, ҳар бир мажмуа ва кон бошлиқлари билан алоҳида гаплашган ҳолда мавжуд муаммоларни ўрганиб бартараф этиш бўйича керакли мутахассисларга кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнггида, табиий газ қазиб чиқарилишида мавжуд камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар, тегишли мутахассисларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилиши маълум қилинди ва лавозимдан олиш масаласи кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари шундан кейин Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Сиқув компрессор станциялари қурилиши ҳолати ва табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида конларда бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|