December 3, 2021

Автобензиннинг сотилиши бўйича Расмий маълумот

“Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли интернет ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамалар бўлди.

Бензин тақчиллигини олдини олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 20:00дан буён “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.

Шунингдек, Аи 80 маркали автобензиннинг ҳар литри 6890 сўм қилиб белгилаб қўйилди. Ушбу нархдан баланд нархларда сотилиши ҳолатига гувоҳ бўлсангиз “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг расмий сайтидаги почта алоқаси орқали ёки ижтимоий саҳифалардаги телеграм бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу ватқга қадар нархлар биржа савдоларида бироз кўтарилгани ҳамда жойлашган ҳудудга қараб турли нархларда сотиб келинганини маълум қиламиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|