Қорақалпоғистондаги нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларининг алоқа каналлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказлашган тармоғига уланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш, маълумот алмашиш тармоғини марказлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқарма объектларини марказлаштирилган тармоқга бирлаштириш лойиҳаси доирасида самарали натижаларга эришилди.

Жумладан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг Бош офис биноси локал тармоқ тизими тўлиқ модернизация қилинди. Бош офис локал тармоғини модернизация қилишда 5000 метр “UTP” кабели, 130 дона уланиш нуқталари, “Ubiquiti UniFi Wi-Fi” нуқталари ўрнатилди.

Бош офис биносида жойлашган Маълумотлар алмашув маркази хонасида коммутация шкафи, серверлар, бошқариладиган коммутаторлар, узлуксиз қувват манбаи ўрнатилди ва ишга туширилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Бескала”, “КНЭ”, “ХЗУ641”, “Урга”, “ХЗУ47”, “ХЗУ31”, “Арслан” объектлари коммуникация каналлари билан таъминланди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказлаштирилган тармоғи билан бирлаштирилди. Объектларни тармоқга бирлаштиришда “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖнинг 108 км узунликда ётқизилган оптик толали алоқа каналининг оптик толасидан келишилган ҳолда фойдаланилди ва умумий 134 км узунликдаги алоқа канали яратилди.

“Бескала” ва “КНЭ” 10 км, “Арслан” ва “Сургул” 6.5 км оралиқдаги объектлар “Ubiquiti Wi-Fi” кўприклар билан бирлаштирилди.

“ХЗУ641” объектида 2150 метр оптик толали алоқа кабели ётқизилди. “ХЗУ641” операторлар хонасига коммутация шкафи, “Ubiquiti UniFi” Wi-Fi нуқтаси, бошқариладиган коммутатор ва узлуксиз қувват манбаи ўрнатилди.

“Урга” объектида 950 метр оптик толали алоқа кабели монтаж қилинди. Мавжуд коммутацион шкафга локал тармоқни асосини ташкил қилувчи бошқариладиган коммутатор, “Ubiquiti UniFi” Wi-Fi нуқталари ўрнатилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва унга қарашли объектлар алоқа каналлари билан таъминланди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказлашган тармоғи билан бирлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|