“Ўзбекнефтгаз”: Тожикистон компаниялари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Тожикистон компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Бошқарув раиси ўринбосари M.Tемиров бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси Душанбе шаҳрида (Тожикистон Республикаси) бўлди.

Ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегациясининг қурилиш, ёқилғи-энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ихтисослашган компанияларнинг раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Кўп йиллик ва мустаҳкам шериклик муносабатлари, шунингдек, қўшни мамлакатлар билан кооперацияни ривожлантиришни чуқурлаштиришга қаратилган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг савдо сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон Республикасига нефть-газ маҳсулотларини етказиб бериш бўйича узоқ муддатли савдо шартномалари муҳокама қилинди.

Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари билан ўтказилган музокаралар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, умумий қиймати 2,4 миллион доллар бўлган катта диаметрли полиетилен қувурлар, иситиш тизимлари учун полиетилен қувурлар, алюминий композит панеллар, томчилатиб суғориш тизимлари ва углеводород маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.

Таклиф этилган маҳсулотлар ҳамкор компанияларга барча жабҳаларида иш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш имконини беради, бу эса, ўз навбатида икки дўст мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг IV-чорагида “Uzbekneftegaz GTL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган GTL авиакеросини ва GTL дизель ёқилғисини сотиш кутилмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” – дунёдаги энг экологик соф ва замонавий транспорт ёқилғилларидан бирини ишлаб чиқариш бўйича олтинчи технологик илғор заводлардан бири. Шу муносабат билан Тожикистон компаниялари томонидан GTL маҳсулотларига қизиқиш ортди.

Таъкидлаш жоиз, Тожикистон Республикаси билан углеводород маҳсулотлари соҳасида товар айирбошлаш ҳажми йил сайин ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, 2020 йилнинг охирида Тожикистон Республикасига нефть маҳсулотлари экспорти 18,0 миллион долларга амалга оширилди, бугунги кунда 2021 йилнинг 5 ойи якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 8,79 миллион долларлик нефть-кимё маҳсулотлари экспорти амалга оширилди ва 2021 йил якунларига кўра ушбу кўрсаткичларни 31,5 миллион долларга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|