December 23, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” конида табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” газ конденсат конига қарашли 56-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Бурғилаш ишлари тугатилгач, қудуқнинг 1876-1860м ва 1845-1842м оралиқлари перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Қулбешкак” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|