“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 9 та кон мобиль алоқа билан таъминланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ташрифи давомида “Барча конларни мобиль алоқа билан таъминлаш тўғрисида” берган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти “UzMobile” мобил алоқа қомпанияси ҳамда жамиятнинг Ахборот коммуникацион технологиялар департаменти бошчилигида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси АКТ ходимлари кўмагида конлар сифатли алоқа билан таъминланмоқда.

“Қулбешкак” ва “Қумли” конларига 2 та 48 метрлик алоқа мачталари ва “Uzmobile” база станциялари ўрнатилиб, уяли алоқа станциялари ишга туширилди. Натижада “Қулбешкак” ва унинг атрофидаги конлар – “Саватли”, “Дояхотин”, “Шортак”, “Хожиказган” ва “Ҳаққул” конларида мобил алоқа йўлга кўйилди. “Қулбешкак” конидаги “Uzmobile” уяли алоқа станцияси 20 километр радиусдаги конларни қамраб олди.

Шунингдек, мобил алоқа сифатини янада яхшилаш мақсадида “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали ва Газли АКТ ходимлари кўмагида “Қумли” конига 70 километрлик шиша толали алоқа кабели тортилди.

Натижада “Қумли” кони ва унинг атрофидаги “Тайлоқ” ва “Чегарақум” конлари сифатли алоқа билан таъминланди.

Ахборот коммуникацион технологиялар департаментининг вакили Давлатбек Матякубов

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|