“Ўзбекнефтгаз”: Қозоғизтоннинг “Synergy Astana” компанияси томонидан маҳсулот ва хизматлар тақдимоти ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 23 июль куни Қозоғистон Республикаси “Synergy Astana” компанияси вакиллари томонидан таклиф этилаётган “Блокли комплект Электростанция”лар етказиб бериш ва ушбу электростанцияларга хизматлар кўрсатиш бўйича онлайн тақдимот ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетика бўлими, Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, Компрессорларни эксплуатация қилиш бўлими раҳбари ва мутахассислари иштирок этишди.

Тақдимотда “Synergy Astana” компанияси ҳамкорлари яъни “JENBACHER” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Газ поршенли электростанциялари (ГПЭС), “CAPSTONE” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Газ турбинали электростанциялари (ГТЭС) ва “ELCOS” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Дизел электростанциялари (ДГУ) техник иқтисодий параметрлари хақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Тақдимот доираси “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларида қурилиши режалаштирилаётган ва лойиҳалаштирилаётган янги объектлар электр таъминоти учун қўллаш мумкин бўлган қурилмалар ўрганилди ва мутахассисларни қизиқтирган Энергия ресурсларини иқтисод қилиш, электр энергияси таъминоти қурилмаларини хавфсиз ишлатиш ҳамда энергия тежамкор ускуналарни жорий қилиш бўйича саволлар, таклифлар ва компания маҳсулотларининг афзалликлари муҳокама қилинди.

Мунозаралар якунида мутахассислар ўртасида қурилиши режалаштирилаётган янги объекларда лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида таҳлилий маълумотларни тайёрлашда таклиф ва хулосалар алмашинилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|

“Ўзбекнефтгаз” АЖ