“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси таъсисчиларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси таъсисчиларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш аввалида Бошқарув раиси ўзаро ҳамкорлик ва “CNPC” компанияси билан алоқаларини қадрлашини билдириб ўтди. Жумладан, Сиз хитойлик дўстларимиз билан ҳамкорликни юқори баҳолаган ҳолда, биргаликда қилинаётган ишларни давомий бўлишини ҳамда ижобий иқтисодий кўрсаткичларга эришишимизни тилаб қоламан деди, – Меҳриддин Абдуллаев.

Шундан сўнг, 2013 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси (ҚК) Бош директори Ян Эньбяо “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитойнинг “CNODC” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган корхона томонидан сўнгги икки йилда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар борасида маълум қилди.

“New Silk Road Oil and Gas” ҚК томонидан амалга оширилган ишлар ва яқин йиллар учун мўлжалланган режалар маълум қилинди. Ушбу йиғилишда ўзаро ҳамкорлик доирасида кадрлар масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси прогноз кўрсаткичларининг бажарилишидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун тегишли масъулларга “Йўл харитаси” тузиш ҳамда йил якунига қадар белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

“New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ қўшма корхонасининг асосий фаолияти – “Денгизкўл", "Xўжадавлат" ва "Шарқий Олот" газ конденсат конларининг Xўжасият майдонини ўзлаштиришдан иборат.

Учрашув давомида томонлар қўшма корхонанинг жорий фаолиятига оид долзарб масалаларни муҳокама қилишди. Шу билан бирга, йиғилишда нефть ва газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, муассислар қўшма корхонанинг экспорт имкониятлари ва унинг фаолиятига пандемиянинг таъсирига оид масалаларни ҳам муҳокама этишди.

Ҳозирги кунда 16 қудуқ эксплуатация фондида (жумладан, 9 янги қазилган ва 7 илгари қазилган қудуқлар), “Шарқий Олот” – “Ҳожисаят” оралиғида 29,5 км, “Ҳожидавлат-Шарқий Олот” оралиғида 7,5 км узунликда ҳамда “Ҳожисаят”– “Денгизкўл” оралиғида 47 км узунликда газ қувурлари ётқизилган бўлиб, “Денгизкўл”, “Ҳожидавлат” ва “Шарқий Олот” газ конденсати конлари “Ҳожисаят участкаси ўзлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрь ойида кондан газ қизаб чиқариш бошланган бўлиб, шу кунга қадар табиий газни қазиб олиш ҳажми 1,25 млрд куб метрни ташкил этмоқда. 72 кишига мўлжалланган ишчилар шаҳарчаси ва 43,57 км узунликда йўл ҳам фойдаланишга топширилган.

“New Silk Road Oil and Gas” ҚК томонидан йил якунига қадар 394,0 млн куб метр табиий газ, 2,4 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган.

Ушбу йиғилишда Қўшма корхонанинг раҳбарлик лавозимига янги номзод ҳам таклиф қилинди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Зафар Саҳибович Мавлянов Бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Зафар Мавлянов шу вақтга қадар Давлат-тижорат Халқ банки кредитлаш департаменти директори ўринбосари-юридик шахсларни кредитлаш бошқармаси бошлиғи, “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банки кредитлаш ва инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|