November 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига заҳарли газларни аниқловчи замонавий детекторлар ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари ва тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли объектларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш устувор йўналишларидан бири этиб тайинланган.

Нефть маҳсулотларини қидириш ва ўрганиш, қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш бу портловчи газлар ва буғларни доимий равишда кузатиб бориш керак бўлган нефть ва газ саноатининг барча таркибий қисмларидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида ишчи-ходимлар ва технологик объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қайта ишлаш жараёнида технологик жараёнларни назорат қилиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан газ таҳлил асбобларини алмаштириш ишлари олиб борилди.

Заводнинг ишлаб чиқариш объектлари иш жойларида ёнувчи газлар, шунингдек, хавфли заҳарли газларни автоматик узлуксиз назорат қилиш учун газ-аналитик тизимлари билан жиҳозланган.

Хусусан, корхонадаги Асосий ишлаб чиқариш цехидинг 1-, 2-, 3- ва 4-сонли технологик блокларида “General Monitors” корхонасида ишлаб чиқарилган заҳарли газларни аниқловчи 41 тўпламдаги газ анализаторлари, ёнувчи газларни аниқловчи 80 дона газ анализаторлари, “Det-Troniks” компаниясининг ҳаводаги водород миқдорини ўловчи 12 дона датчиклари фойдаланилмоқда. Узоқ муддатли ишлаши туфайли 41 дона газ анализаторлари ва 32 та газ анализаторлари хавфсизлик талабларига жавоб бермай қолган эди.

Уч ой давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан ушбу қурилмаларни алмаштириш ишлари олиб борилди. “Honeywell” компаниясининг “XNX®- Universal Gas Transmitter” русумидаги замонавий газ анализаторлари ўрнатилди.

Шунингдек, заводдаги Хомашё ва тайёр маҳсулотлар цехининг тўрт титулидаги эскирган “СТМ-10” сигнализаторлари “Honeywell” компаниясининг “XNX®- Universal Gas Transmitter” русумидаги 63 та замонавий универсал газ анализаторлари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Ўрнатишдан сўнг, ҳар бир асбоб фойдаланиш талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиш учун синовдан ўтказилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|