October 28, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Цифергауз” рақамли трансформация маркази раҳбарияти билан учрашди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 26-27 октябрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлди.

Ташриф доирасида 27 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев “Цифергауз” рақамли трансформация маркази раҳбари билан учрашди.

“Цифергауз” – “Газпром нефть” бизнесининг барча йўналишларидаги кросс-функционал жамоаларни бирлаштирувчи “Саноатдаги сунъий интеллект” илмий-таълим маркази ҳисобланади. Марказда сунъий интеллект, роботларни бошқариш, 3Д-босиб чиқариш, саноат гаджетлари ва телеметрия сенсорларини яратиш бўйича рақамли лабораториялар яратилган.

Томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан олиб борилаётган ишлар, инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ва амалга оширилишини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида “Ўзбекнефтегаз” АЖ инвестиция лойиҳалари, бурғилашни масофадан бошқариш технологиялари, саноат тизимларини автоматлаштириш, углеводород конларини қидириш ва ўзлаштириш учун Марказнинг рақамли ечимларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти мутахассисларини малакасини оширишни ташкил этиш ва тегишли амалиёт дастурини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|