“Ўзбекнефтгаз”: “Turkmenistan-Afghanistan Railway Company” компанияси билан экспорт ҳамкорлиги йўлга қўйилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига кўра, Тижорат департаменти томонидан нефть-газ маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

2020 йил давомида харидорлар билан тўғридан-тўғри шартномалар орқали Покистон, Афғонистон ва Қирғизистон каби мамлакатларга турли маҳсулотлар экспорт қилинди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тижорат департаменти томонидан “Turkmenistan-Afghanistan Railway Company” компанияси вакиллари билан Афғонистон Ислом Республикасига “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди.

Музокаралар якунида экспорт шартномасини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|