“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Китоб туманида мавжуд муаммолар, таклифлар ҳамда режаларни ўрганиш мақсадида ёшлар билан учрашдилар.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувда Ёшлар ишлар агентлиги масъуллари, ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу учрашувда кутилганидан кўра, кўпроқ ёшлар қатнашишди ва улар турли мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Учрашувдан аввал, ёшларнинг ахборот технологиялари, спорт, маданият ва ҳунармандчилик соҳаларида қилган ишлари, китобхонлик ҳамда техника йўналишларида эришган ютуқлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, китобхон йигитнинг кейинги фаолиятида уни қўллаб-қувватлаш учун барча шаротилар яратиб берилиши айтилди.

Ёш бўлишига қарамай, ахборот технологиялари йўналишида муваффақиятга эришган ҳамда ўзининг мактаб интернет сайтини яратган ўқувчига Меҳриддин Абдуллаев томонидан ноутбук совға қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев истеъдодли ёш санъаткор йигит-қизлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг маҳоратлари қойил қолдирганини маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу кунда очиқ мулоқот катта фистевалга айланиб кетди. Рассомлар, каштачилар, ҳунармандлар, спортчилар алоҳида баҳслашишди. Кураш бўйича беллашувлар йирик турнирга айланиб кетди. Барча ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, икки раҳбар билан ёшларнинг очиқ мулоқоти бошланди. Учрашувда сўз олган Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароит ҳамда имкониятлар ҳақида сўзлаб, нефть ва газ соҳасида бажарилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталди.

Бу борада вилоят ҳокимлиги ҳам ушбу соҳани ривожланиши учун бор имконият билан ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев нефть ва газ соҳаси ривожланиши йўлида Қашқадарё вилояти аҳолисининг меҳнати алоҳида ўрин тутиши, Қашқадарё вилояти бу соҳанинг “юраги” эканлигини билдирди.

Қашқадарё вилоятининг ватанпарвар, меҳнаткаш ва танти инсонлари сабаб бугун бу соҳада ривожланишда давом этаётганини эътироф этди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишдан ташқари, ўз таклифларини ҳам билдиришди.

Спортчи ёшлар янада яхши натижаларга эришиш учун, қўшимча спорт анжомлари лозимлигини, Бошқарув раиси ва Вилоят ҳокими ушбу масалада кўмаклашишса, ғолиблар кўпайишига ваъда беришини айтиб ўтди.

Айрим ёшлар нефть ва газ соҳасига қизиқишларини, бу йўналишда ишлашни хоҳлашларини, ишга кириш учун ёрдам берилишини сўрашди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарувь раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев томонидан саволлар берилди ҳамда ғолиблар мукофотланди.

Зоир Мирзаев Амир Темур бобомизнинг ўта сир сақлаган қуроли нима эканлиги ҳамда шоир Абдулла Ориповнинг “Тилла балиқча” шеърини ёддан айтиб берилиши бўйича савол берди.

Меҳриддин Абдуллаев эса Ўзбекистонда биринчи нефть кони қачон ва қаерда очилгани бўйича савол билан мурожаат қилди.

Ўта қизиқарли руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзлари учун мотивация олишганини, бу учрашув яна ташкиллаштирилса хурсандчиликлари ортишини такрорлаб, ҳар иккалага раҳбарга миннатдорчилик билдиришди.

Очиқ мулоқот ва ёшлар билан учрашувлар тез-тез ўтказилиб турилишига ўзаро келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|