January 25

“Ўзбекнефтгаз”: Барча нефть базаларга “1С:Бухгалтерия” тизими жорий этилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари ҳамда тайёр маҳулотларни сақлаш ва тарқатиш базаларида “1С: Бухгалтерия” тизимини жорий этиш ишлари такомиллаштирилмоқда.

Бу борада Жамият тасарруфидаги нефть базалари масъулияти чекланган жамиятлари “1С:Бухгалтерия” тизимларини ягона конфигурация асосида бирлаштириш бўйича бир қатор ишлар давом эттирилмоқда.

Дастлабки ишлар барча нефт базалардаги мавжуд “1С:Бухгалтерия” тизими маълумотлар базалари Жамиятнинг марказий сервер майдончасида кўчириб ўтказилди.

Ўрганиш ва таҳлиллар натижасида, базалардаги мавжуд “1С:Бухгалтерия” тизимлари конфигурацияси турли версиядалиги ва конфигурациядалиги аниқланди.

Жамиятнинг Ахборот коммуникация технологиялари департаменти мутахассислари томонидан нефть базалар учун “1С:Бухгалтерия” тизими негизида махсус ягона конфигурация ишлаб чиқилди.

Дастлаб ушбу ягона конфигурация пилот лойиҳа сифатида “Фарғона нефть базаси”да жорий этилди. Янги “1С:Бухгалтерия” тизимида қолдиқлар шакллантирилди. Мавжуд “1С:Бухгалтерия” тизимидаги барча маълумотлар кўчирилди ва янги конфигурация асосида ишга туширилди.

Ҳозирги кунда Фарғона, Андижон, Мароқанд, Жиззах, Бухоро, Қарши ва Кучлик нефт базалари “1С:Бухгалтерия” тизими ягона конфигурация асосида ишламоқда. Жорий йил охирига қадар мазкур конфигурацияни қолган нефт базаларга ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Барча нефть база масъулияти чекланган жамиятларида ягона конфигурацияга эга тизим тадбиқ этилгач, базалар бўйича жамланма ҳисоботларни шакллантириш имкони яратилади.

Келгусида “1С” платформасидаги тизимлар хавфсизлигини таъминлаш ва терминал принтерни улаш имкониятини яратиш мақсадида мавжуд “1С” платформаси учун “Terminal Works” дастурларини (TSClient Enterprise, RDPKnight, TSPrint) харид қилиш ва ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|