“Ўзбекнефтгаз”: “Pricewaterhouse Coopers” компанияси вакиллари билан халқаро аудиторлик ва консалтинг хизматлари бўйича музокаралар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Тошкентда 5-7 апрель кунлари ўтказилаётган “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасида аудиторлик ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи халқаро компаниялар ҳам иштирок этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз олдига юқори даражадаги шаффоф ва корпоратив бошқарув маданиятига эга бўлган замонавий халқаро нефть ва газ компаниясига айланиш бўйича улкан мақсадларни қўйган. Шунингдек, айни пайтда Жамият Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан соҳанинг мавжуд салоҳиятини очиш мақсадида ислоҳотлар жараёнини тезлаштириш учун халқаро маслаҳатчилар фаол жалб қилмоқда.

Ушбу халқаро саноат кўргазмасида “PricewaterhouseCoopers” (PwC) халқаро компаниялар тармоғининг иштирок этиши ҳам томонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасида яхши имконият бўлди. “PricewaterhouseCoopers” халқаро компаниялар тармоғи бўлиб, аудиторлик ва консалтинг хизматларини кўрсатади. Ушбу бренд 160 йилдан ортиқ мавжуд бўлиб, аудиторлик компанияларнинг тўртлигига киради. Бош қароргоҳи Англия пойтахти Лондонда жойлашган.

Кўргазма доирасида ушбу аудиторлик ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи компания томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Шу мақсадда ташкил этилган учрашувда томонлар компаниянинг операцион фаолиятининг энг муҳим йўналишларини муҳокама қилишди.

Музокаралар якунида ҳамкорликни ривожлантириш учун янада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|