“Ўзбекнефтгаз”: Олтингугурт сотуви тўрт баробарга оширилиб, заводдаги маҳсулот қолдиқлари уч бараварга камайтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Муборак газни қайта ишлаш заводининг асосий фаолияти табиий газ маҳсулотини қайта ишлаб таркибидаги ёд моддаларни ажратиб, аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналарига етказиб бериш ҳисобланади. Ушбу жараёнда табиий газ таркибидаги турли оғир углеводордлар ҳамда олтингугурт моддаси ажратиб олинади. Ҳозирги кунда Муборак ГҚИЗда йилига ўртача 340 минг тонна олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Ушбу миқдорнинг 20 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигидаги қўшма корхоналарга тегишли газни қайта ишлаш ҳисобига ажратиб олинади.

Олтингугурт маҳсулулоти асосан, қишлоқ ҳўжалиги, тоғ-кон ва кимё саноатида, минерал ўғитлар, сулфат кислотаси, гугурт ва бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.

Республикамиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобланадиган “Навоий кон металлургия комбинати” ДК, “Максам Чирчиқ” МЧЖ ҚК, “Навоийазот” АЖ корхоналарининг олтингугурт маҳсулотига бўлган талаби Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан қондирилиб келинмоқда. Ўтган йил мобайнида 151,8 минг тонна олтингугурт маҳсулоти ички истеъмолчиларга етказиб берилди.

Шунингдек, Муборак ГҚИЗда ишлаб чиқарилган олтингугурт маҳсулотининг бир қисми экспортга йўналтирилади. Мисол учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан олтингугурт маҳсулоти экспорти 2018 ва 2019 йилларда мос равишда 75,7 ва 56,9 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб эса пандемия натижасида бу кўрсаткич 7,5 минг тоннагача тушиб кетди.

Ушбу даврлардаги маҳсулотга бўлган талабнинг ва экспорт ҳажмининг тушиши 2019–2020 йилларда Муборак ГҚИЗда олтингугурт маҳсулотининг қолдиғини кескин даражада ошиб кетишига олиб келди ва 2021 йил 1 январь ҳолатига маҳсулот ҳажми 724,5 минг тоннани ташкил этди.

Катта миқдордаги олтингугурт маҳсулотининг йиғилиб қолиши Муборак ГҚИЗ атрофидаги ҳудудларнинг экологик ҳолатига ва аҳолининг саломатлигига хавф сола бошлади.

2021 йил бошида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан, Муборак ГҚИЗда олтингугурт маҳсулоти қолдиғини камайтириш ва мавжуд экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида аниқ ва манзилли “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди ҳамда маҳсулот экспортини ошириш мақсадида чет эл харидорларини жалб қилиш чоралари кўрилди.

Юртбошимиз томонидан экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида берилган топшириқларга мувофиқ, маҳсулотлар экспорти амалга оширилганда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинишини ҳисобига олтингугурт маҳсулоти чегара станцияларигача етказиб берилмоқда.

Шунингдек, завод ҳудудида сақланаётган олтингугурт миқдорларини камайтириш учун, қўшма корхоналарга (ЛУКОЙЛ, “New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ ҚК) олтингугурт маҳсулотини юклаб бериш ҳизмати йўлга қўйилди. Бунинг натижасида қўшма корхоналарга тегишли 210,0 минг тонна маҳсулот харидорларга юклаб жўнатилди ёки 5,1 млрд сўмлик юклаш хизматлари амалга оширилди.

Олтингугурт маҳсулотининг сифатли ва жаҳон андозаларига мос равишда юкланишини ва сифат даражаси бузилмасдан етказилишини таъминлаш мақсадида, маҳсулот полипропилен (биг-бег, вагон тўшамалари) қопларга қадоқланиб жўнатилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил бошидан 633,0 минг тонна маҳсулот (ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп) юклаб жўнатилган бўлса, шундан 224,6 минг тоннаси экспортга (қиймати 4,5 млн. АҚШ долл.) ва 408,4 минг тоннаси ички бозорга йўналтирилди (қиймати 81,6 млрд.сўм) ва бу орқали заводдаги олтингугурт маҳсулоти қолдиғини уч бараварга камайтиришга эришилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Тижорат департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|