“Ўзбекнефтгаз”: Соҳадаги ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида “UNG training” таълим маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 9 июль куни “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу қарор ижроси юзасидан, “Ўзбекнефтгаз” АЖда молиявий соғломлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ қошида “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази ташкил қилинди.

“UNG training” МЧЖнинг ташкил этишдан асосий мақсад бу “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг ишчи ходимарини нефть-газ соҳасида малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан иборатдир.

“UNG training” МЧЖ ўқув маркази собиқ “Тармоқлараро ўқув-курс комбинати” МЧЖ ҳамда “Таъсис-ўқув” таълим маркази МЧЖ негизида ташкил этилган бўлиб, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам ўз бўлинмасига эга бўлди.

Таъкидлаш лозимки, “UNG training” ўқув маркази бошқа ташкилотларнинг ишчи ходимларига ҳам малака ошириш ва қайта тайёрлаш сервис хизматлари кўрсатиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|