“Ўзбекнефтгаз” “UNG training” ягона таълим марказида 1055 нафар ходимларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва тайёрлаш ишлари амалга оширилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан, саноатда кириб келаётган жаҳон талабларига мос замонавий инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқаришни тубдан такомиллаштириш мақсадида тармоқ ходимларини малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтказишни сифатли амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“UNG training” МЧЖ ягона таълим марказининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг март–августь ойларида тармоқдаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида иш фаолияти тўлиқ тўхтатилганлигига қарамасдан, январь–сентябрь ойлари якуни билан ягона таълим маркази томонидан ишлар жадал тарзда сифатли олиб борилмоқда.

Ягона таълим марказида 2020 йилда тармоқ таркибидаги корхоналарнинг раҳбар, муҳандис-техник ва ишчи ходимларини 3458 нафарини малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалаштирилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда анъанавий ва масофавий тарзда ўқув машғулотлари амалга оширилмоқда.

“UNG training” МЧЖ ягона таълим марказида ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлар асосида соҳанинг нуфузли, етакчи мутахассислари, соҳа фахрийлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бошқарув академияси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг департаментлари бош мутахассислари, профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–4699-сонли Қарорига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖдаги барча ходимларни малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтказишнинг ҳисобини юритиш мақсадида, автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|