“Ўзбекнефтгаз”: “UNG Petro” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “UNG Petro”МЧЖ тасарруфидаги объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, мутахассислар томонидан 69 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда 8 та автомобилларга газ қуйиш шохобчасидаги технологик жиҳозларларда профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Сиғимлар ҳамда автотранспорт воситаларига ёқилғи қуйиш ускуна ва жиҳозлари техник тафтишдан ўтказилди.

Ҳарорат пасайишини ҳисобга олган ҳолда ёқилғи маҳсулотларини тўкиш ҳамда қуйиш мосламаларининг зичлиги таъминланди.

Тозалаш иншоотлари, канализация, дренаж ва сув билан таъминлаш тармоқларида аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.

Ишчи ва ходимлар мавсум учун махсус кийим-бош ҳамда пойабзаллар билан таъминланмоқда.

Ёнғин ўчириш техникаларининг жанговар шайлигини таъминлаш мақсадида, бирламчи, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан дарак бериш тизимлари, сиғимларни сув билан совитиш қурилмалари, сув таъминоти манбалари техник кўрикдан ўтказилди.

Яроқсиз деб топилганлари ўрнига 6 та бирламчи ўт ўчириш воситалари сақланадиган қути, 45 та намат, 2 гидрант крани, 10 та ОП-5, 14 та ОП-10, 5 та ОУ-5 русумли ўт ўчиргичлар харид қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|