“Ўзбекнефтгаз”: “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг омадли мижозларига совғалар топширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида супер акция ташкил этилган эди.

Ушбу акция “Energie Group Company” ва “Orient Finance Bank” ҳамкорлигида ўтказилди.

4 ой давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бензин ёки дизель ёқилғиси (камида 35 литр) ёки метан (камида 15 куб метр) ёқилғисини сотиб олганлар орасидан ғолиблар қуръа ташлаш орқали аниқланди.

Супер совринни қўлга киритган омадли мижозга “Nexia-3” автомобили топширилди. 1-ўринни эгаллаганга 1000 литр, иккинчи ўрин эгасига 500 литр, учинчи ўринни олганга 300 литр бензин/дизель ёқилғиси берилди.

Шунингдек, қолган ўринларнинг соҳибларига совутгич, телевизор, ноутбук, чангютгич, микротўлқинли печь, уяли алоқа воситалари ва мотор мойлари, антифризлар каби қимматбаҳо совғалар топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|