“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” ягона таълим марказида профессионал мутахассисларини жалб этиш орқали таълим сифатини яхшиланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, саноатга кириб келаётган замонавий инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини тубдан такомиллаштириш орқали ишлаб чиқариш қувватини оширишга эришилмоқда.

Бундай инновацион технологик қурилмалар ёрдамида жараёнларни бошқариш ва назорат этиш ўз ўрнида малакали ва тажрибали мутахассисларни талаб этади.

Шу мақсадда “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази соҳага кириб келаётган замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ҳамда кундалик ҳаётимизда янгиланиб бораётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тизим ходимларига ўргатиш мақсадида тинимсиз ишлар олиб бормоқда.

Марказда 2021 йилда тизимдаги корхоналар, жамиятлар ва бошқармаларнинг 4097 нафар раҳбар, мухандис- техник ва ишчи ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режалаштирилган.

Марказ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти билан ҳамкорликда йил бошидан ҳозирги кунга қадар 73 нафар “Нефть базаларининг фермерларга ёқилғи тарқатиш шахобчалари катта оператор ва оператор ходимлари”нинг малакаси оширилиши таъминланди.

Марказ томонидан тизимдаги корхоналарнинг етук ва тажрибали профессионал-мутахассисларини жалб этиш орқали таълим сифатини янада яхшилашга эришилмоқда.

Марказда асосан корхона ва ташкилотларнинг ўзида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув ишлари амалга ошириб келмоқда ва жорий йилда “Ўзнефтегаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг “Бурғиловчи ёрдамчилари”, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Босим остида ишловчи идишларни хавфсиз ишлатиш”, “Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси”, “Илгак илдирувчи”, “Электр-монтажчи”, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Кўнгилли газдан қутқариш дружина аьзолари” йўналиши ходимлари малакаси оширилди.

Жорий йилда, Марказ томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналаридан ташқари “Култакнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонаси ва “Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ хорижий корхоналари билан шартномалар имзоланиб ходимларни ўқитиш ишлари амалга оширилди. Марказнинг Қарши бўлинмаси томонидан жорий йилда 324 нафар муҳандис-техник ва ишчи ходимлар таҳсил олиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Персонални бошқариш департаменти, Конларни ишлатиш департаменти, “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази, “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университети ва Бухоро мухандислик-технология институтининг Нефть-газ иши кафедраси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 февраль куниидан 5 мартга қадар Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Газ ва газоконденсат конлари геологияси, уларни ишлатишнинг замонавий усуллари” номли 40 соатлик махсус ўқув-курси ташкил этиш орқали бошқарманинг геология, бурғилаш ва конларни ишлатиш бўйича барча мутахассисларини малакасини ошириш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|