“Ўзбекнефтгаз”: Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, “UNG training” таълим марказида касб-ҳунарга йўналтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиниши бежиз эмас. Чунки мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ортиқ. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Маълумотларга кўра, 18–30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этади. Шу сабаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ҳукумат томонидан ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг 27 январь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда мутасадди раҳбарларга ёшлар муаммоларини бартараф этишга хизмат қилувчи бирқанча топшириқлар белгилаб берилди.

Ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларда малака ҳосил қилиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖда 28 нафар ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 20 нафар ишсиз ёшлар “UNG training” МЧЖ таълим марказида касб-ҳунарга ўргатиш ишларини амалга ошириш орқали иш билан таъминлаш масалалари ҳал этилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар узлуксиз равишда тизимли ташкил этилиши юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари келишиб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|