“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг табриги

Бош саҳифа Русский

Ҳурматли геологлар!

Сизни, профессионал касб байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Геология ҳаёт ва цивилизация учун ўта муҳим ҳамда фойдали касбдир. Кўпгина корхоналар фаолияти геологлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигига боғлиқ.

Айниқса, нефть, газ, олтин, олмос, кумуш, темир, алюминий, кўмир каби саноатда кенг қўлланиладиган табиий бойликлар шулар жумласидандир. Шубҳасиз ана шу манбаларни топишда геологларнинг машаққатли меҳнатига таянамиз.

Дарҳақиқат, сайёрамизнинг барча аҳолиси геологлар ва геология фани орқали топилган табиий ресурсларга боғлиқ. Геология ниҳоятда муҳим ва жамиятда янада ривожлантириш ва оммалаштиришни талаб этадиган соҳа.

Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоғида 2021 йилни “Геология-қидирув ишларини жадаллаштириш йили” деб эълон қилинди ва махсус дастур ишлаб чиқилди.

Дастур доирасида жорий йилда 35 млрд куб метр табиий газ захираларини ва 900 минг тонна газ конденсати захираларини ўстириш вазифаси белгилаб олинди.

Шунингдек, 19 та янги истиқболли майдонларда бурғилаш ишлари олиб борилади. Излов-қидирув қудуқларида белгиланган 170,0 минг погон метр ҳажмда бурғилаш ишлари олиб борилиши натижасида 50 та қудуқ қурилишининг тугатилиши назарда тутилмоқда.

Биз белгиланган маррага етишишимиз, кўзланган натижага эришишимиз учун геологлар билан ҳамнафас бўлиб меҳнат қилаяпмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз халқи ва юрти учун тинимсиз хизмат қилаётган барча геологларга касб байрами муносабати билан мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва саодат, келгуси ишларида янги ютуқ ҳамда муваффақиятлар тилайман!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|