November 26, 2021

“Ўзбекнефтгаз” : “GTL” стипендиясининг ғолиблари аниқланди

Бош саҳифа Русский

Республика нефть-газ тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилиб, талаба ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи – “Uzbekneftegaz GTL” заводи учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш, иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида талабалар учун 2021–2022 ўқув йили учун III стипендиялар дастури эълон қилинган эди.

Учинчи бор ўтказилган стипендия танлови, бу йил ҳам нефть ва газ соҳасида таҳсил олаётган билимга чанқоқ, истиқболли, аниқ мақсад сари интилувчан ёшларни ўз билим ва салоҳиятларини намоён қилишга имконият яратди.

1700 дан ортиқ талаба иштирок этган бу йилги танловда анкеталар ёзма ва оғзаки шаклдаги имтиҳонлар асосида сараланди. Танлов натижаларига кўра, 10 нафар талаба “GTL”нинг стипендиясига муносиб кўрилди.

Танловда иштирок этган бошқа иқтидорли талабарни ҳам қўллаб қувватлаш мақсадида, яна 10 нафар талабага “GTL” заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ, малака ошириш ва Компаниянинг истиқболли кадрлар заҳирасига қабул қилиш имконияти тақдим этилди.

Талабаларни тантанали равишда тақдирлаш маросими жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|