January 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти бошлиғи лавозимига Шухрат Кидирбаевич Даулетияров тайинланди.

Шухрат Даулетияров шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шўъбасида фаолият юритган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, директор ўринбосари лавозимларида ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасининг Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш бошқармаси бошлиғи в.б.бўлиб ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|