“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводининг ёнғин ўчириш сув тизими ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, қурилмалар босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 февраль куни “Uzbekneftegaz GTL” заводида биринчи маротаба ёнғинни ўчириш сув тизими 82-сонли қурилмаси ишга туширилди.

"GTL" заводининг ёнғинни ўчириш сув тизимининг асосий насослари АҚШнинг “Patterson Pump Company” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Заводнинг ёнғинни ўчириш суви учун мўлжалланган резервуарларининг умумий сиғими 40 минг куб метрни ташкил этади.

Умумзавод хўжалиги цехига қарашли ушбу қурилмада ҳозирда барча асосий сув насослари якуний синовлардан ўтказилиб, тўлиқ ишга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 февраль кунида заводда минералсиз сув ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилган эди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари давом этмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|