“UZBEKNEFTEGAZ GTL” заводига ёқилғи гази қабул қилинди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Uzbekneftegaz GTL” заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари фаол суръатларда давом эттирилмоқда.

2021 йилнинг 3 март куни “Uzbekneftegaz GTL” заводида “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувуридан биринчи марта ёқилғи гази қабул қилинди.

Ёқилғи газини қабул қилиш бошланиши билан “GTL” заводининг ёқилғи газ тизими (78-сонли қурилмаси) ишга туширилди ва технологик ускуналар ҳамда қурилмаларни созлаш ва ишга тушириш ишларининг навбатдаги босқичи бошланади.

Ёқилғи газ таркибида турли аралашмалар мавжуд бўлган, асосан метандан иборат табиий газдир.

“GTL” заводига ёқилғи газини қабул қилиш “Uzbekistan GTL” компанияси, Шўртан газ–кимё мажмуаси ва лойиҳанинг ЕРС пудратчиси мутахассислари жамоасининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган ишлари туфайли хавфсиз ва муваффақиятли амалга оширилди.

“GTL” заводига ёқилғи газни етказиб бериш учун газ қувурини қурилиш – монтаж ишлари Шўртан газ-кимё мажмуаси томонидан бажарилди.

Яқин келажакда заводнинг қозонхоналарини ишга тушириш ва буғ ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилмоқда.

“UZBEKNEFTEGAZ GTL” Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|