“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбектелеком” компанияси билан ҳамкорликда “Учқир” мажмуасига оптик толали алоқа кабели тортиб келинмоқда (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли бўлган “Учқир” мажмуасида амалга оширилаётган инвестицион дастурга асосан Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаси, газ босимини ошириш учун сиқув компрессор станцияси қурилишининг якуний босқичи давом эттирилмоқда.

Шунингдек, газни олтингугуртдан тозалашнинг 6-технологик қурилмалари, автоматлаштирилган тезкор замонавий диспетчерлик хизмати лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, ушбу лойиҳаларни узлуксиз ишлаш режимини назорат қилиш, маълумот алмашишини таъминлаш, телефония ва интернет алоқаларининг барқарорлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар бажарилди.

Жумладан, “Ўзбектелеком” АЖнинг Бухоро филиали билан ҳамкорликда Газли шаҳридан “Учқир” мажмуасига қадар оптик толали алоқа кабели тортиб келинмоқда.

Ҳозирда “Ўзбектелеком” АК мутахассислари томонидан тахминан 53 км узунликдаги масофага оптик толали кабель ўтказиб келинди.

Шунингдек, “Учқир” мажмуасида жойлашган Маъмурий бино, Лаборатория, Диспетчерлик хонаси, Ётоқхона, Пропан-бутан сақлаш омборхонаси ва СП-2 объектларига кабель тортиш бўйича ишлар олиб бориш ҳам режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|