“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси Ўктам Исаевич Барноев вафоти муносабати билан, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, меҳрибон ва очиқкўнгил инсон, кўплаб шогирдларнинг ажойиб устози сифатида кўнгиллардан жой олган Ўктам Исаевич Барноев 1964 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Ўктам Барноев Вазирлар Маҳкамасида, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, у 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими, 2016 йилнинг декабридан 2020 йил февралигача Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишига ўзига хос ҳисса қўшган давлат ва сиёсат арбоби, самимий инсон 56 ёшида вафот этди.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган барчанинг номидан марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдарлик билдирамиз.

Ўктам Барноев ёрқин хотираси унинг шогирдлари қалбида мангу сақланиб қолади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|