“Ўзбекнефтгаз”: “Умид” конида кунлик 60 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олинадиган қудуқ ишга туширилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Умид” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ишламаётган қудуқлар мажмуасида турган 80-сонли қудуқ ҳам “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қайта ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2560–2556 м, 2551–2546 м, 2534–2531 м оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Қудуқни ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Умид” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|