“Ўзбекнефтгаз”: “Ung Petro” корхонасида ёнғин ва унинг оқибатларини олдини олиш бўйича ўқув – тактик машғулоти ўтказилди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан доимо ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ung Petro” корхонаси ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Юнусобод тумани ФВБнинг ёнғиндан қутқарув жанговар бўлинмалари томонидан ҳам ўзаро ўқув-тактик машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Корхонага қарашли автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғиннинг олдини олиш, уни бартараф этиш бўйича мунтазам тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган 47-сонли АЁҚШда юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва унинг оқибатларини олдини олиш бўйича навбатдаги махсус амалий ўқув-тактик машғулоти ўтказилгани ҳам юқоридаги фикримиз исботидир.

Тадбир давомида ишчи-ходимлар ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириб ўтилди. Мутахассислар томонидан, ёнғиннинг олдини олишга доир ўтказилаётган тадбирларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ёнғиннинг пайдо бўлиш сабаблари, ўчириш воситаларининг ишлатилиш тартиби, ёнғин содир бўлганда дастлаб нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳаётий мисоллар орқали айтиб ўтилди.

“Ung Petro” корхонаси раҳбари Мирзоҳид Мусаев бўлган ёнғинни олдини олиш, уни бартараф этиш бўйича ўқув-тактик машғулотлар бутун Республика бўйлаб ўтказилаётганини таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|