November 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть базаси”да фавқулодда вазиятлар бўйича тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Чинобод нефть базаси” МЧЖда фавқулодда вазиятларда содир бўлганда уни бартараф этиш усулларига бағишланган тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот доирасида сиғимда ёнғин содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ҳамда нефт база ёнилғи қуйиш эстакадасида ёнилғикашда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича маърузалар тингланди.

Ўқув машқлар давомида шартли равишда корхона ҳудудида юзага келган авария натижасида сиғим ва ёнилғикашда ёнғин содир этилди. Натижада корхона фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрлиги, бундай вазиятларда ишчиларнинг ўзларини тутиши синовдан ўтказилди.

Машғулотда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш ҳамда уни текзорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи-хизматчилардан иборат қутқарув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа ва хабар бериш, эвакуациялаш ҳамда ёнғинни ўчириш гуруҳлари иштирок этишди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда корхона ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчилар ўз позициялари асосида дарҳол ёнғинни бартараф этишга киришишди ва ёнғин ҳақида дастлабки маълумотлар корхона диспетчерига етказилди.

Сўнг содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай машқлар орқали ихтисослашган хизмат ходимлари ва қутқарувчиларда кутилмаган вазиятларда ҳам керакли кўникмаларни ривожлантиришга замин яратилади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|