“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи электр энергия билан тўлиқ таъминланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиш ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда. Заводда 12 минг ишчи томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва топшириғига кўра бунёд этилаётган ушбу иншоот Марказий Осиёда энг йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиши кутилмоқда.

Қувонарлиси эса қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, заводни электр энергия билан таъминлаш ишлари тугалланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekneftegaz GTL” заводини ташқи электр таъминоти билан таъминлаш учун “GTL 220/35/10 кВ” подстанциясининг қурилиш ва монтаж ишлари, коронавирус пандемияси даврида ҳам тўхтаб қолмади.

Ишчи-ходимлар, мутахассисларнинг ўз ишларига фидойилиги натижасида лойиҳа узлуксиз давом эттирилди ва белгиланган муддатда қуриб битказилди.

Ушбу йирик лойиҳанинг тантанали очилиш маросимида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари иштирок этишгани борасида аввалроқ хабар берган эдик.

Умумий қиймати 81 млрд сўмдан иборат бўлган “GTL-220/35/10 кВ” подстанциясини лойиҳалаш ишлари “Среднеазэнергосетьпроект” институти томонидан амалга оширилди ҳамда фойдаланишга топширилди.

“GTL-220/35/10 кВ” подстанциясидан “Uzbekneftegaz GTL” заводининг асосий подстанциясига, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликда биринчи маротаба электр энергия қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Режа асосида заводнинг қолган подстанциялари электр энергия билан таъминланди ва заводнинг технологик ускуна ва жиҳозларида ишга тушириш олди, созлаш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|