“Ўзбекнефтгаз”: Нефть-газ соҳасида таҳсил олаётган 12 нафар иқтидорли талаба “Uzbekneftegaz GTL” стипендиясини қўлга киритишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 12–13 декабрь кунлари “Uzbekneftegaz GTL” компаниясининг нефть-газ соҳасида таҳсил олаётган иқтидорли талабалари учун 2020–2021 ўқув йилининг стипендиялар дастури ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган ушбу тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Ю.Абсоатов, олий таълим муассасаларининг ректор ва профессор-ўқитувчилари ҳамда “Uzbekneftegaz GTL” ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг раҳбарияти иштирок этишди.

Бу йилги дастурда жами 1200 дан зиёд талаба иштирок этди. Танловнинг учинчи босқичидан сўнг, жами 12 нафар иқтидорли талабалар саралаб олинган эди.

Танлов комиссияси иштирокчилар сонининг кўплигини инобатга олган ҳолда ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 18 та фаол талабани ҳам махсус сертификатлар билан тақдирлашга қарор қилди.

Уларга “GTL” заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ, “Uzbekneftegaz GTL” компаниясида малака ошириш ҳамда ўқишининг сўнггида ўз мутахассислиги бўйича “GTL” заводида иш билан таъминлаш белгиланди.

Тадбирда стипендиялар дастури ғолиблари ва фаол иштирокчилар махсус диплом ва сертификатлар ҳамда компаниянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Энди ғолибликни қўлга киритган 12 нафар стипендия соҳибларига ўқув йили давомида “Uzbekneftegaz GTL” компанияси томонидан қўшимча ойлик стипендия тўлаб борилади.

Тақдирлаш маросимида йиллар давомида нефть ва газ соҳаси учун минглаб малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилиб келаётган Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университети, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филилали, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Фарғона политехника институтларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг махсус ташаккурномаси топширилди.

Олий таълим муассалари билан уч томонлама ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Тадбир иштирокчилари Шўртан газ кимё мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, “GTL” заводининг қурилиш майдонига ҳам ташриф буюришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|