“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводининг марказий лабораторияси ва марказий бошқарув пульти ишга туширилди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, умумий қиймати 3,6 млрд долларлик “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланмоқда.

Лойиҳанинг бош пудратчилари, яъни Жанубий Корея Республикасининг “Hyundai Engineering”, “Hyundai Engineering&Construction” ҳамда “Enter Engineering” (Сингапур) консорциуми каби йирик қурилиш компаниялари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида ускуналарни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Қувонарлиси, машаққатли меҳнатлар ўз самарасини бериб, заводнинг электр энергия таъминоти асосий объектлари, марказий бошқарув пульти, марказий лабораторияси ва минералсиз сув ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.

Ҳозирда GTL лойиҳасининг умумий прогресси 94,08%ни ташкил этади, шу жумладан, лойиҳалаштириш 99,4%га, қурилиш-монтаж ишлари 85,84%га бажарилди.

Объектда 10 мингдан ортиқ ишчи ва муҳандислар, 614 та махсус техника узлуксиз ишларни давом эттириб, қурилиш майдонида аллақачон 851 та технологик ускуна ўрнатилди.

Лойиҳа доирасида ускуналарни босқичма-босқич созлаш-синаш ишлари бошланди. Жумладан, машъала тизими, буғ электр генераторлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сақлаш резервуарларини ишга тушириш учун саноқли кунлар қолди.

Ўз навбатида, қисқа фурсатда, водород, синтез газ қурилмалари, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ҳавони ажратиш қурилмалари ҳам ишга туширилади.

Маълумот учун: Лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 млрд доллар. Мақсади – йилига 3,6 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаш орқали 307,3 минг тонна авиакеросин, 724,6 минг тонна дизель ёнилғиси, 437,3 минг тонна нафта, 53,4 минг тонна суюлтирилган газ ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|