“Ўзбекнефтгаз”: Хорижлик мутахассис “Uzbekneftegaz GTL” компаниясининг техник директори лавозимига тайинланди

Бош саҳифа Русский

“Uzbekneftegaz GTL” компаниясининг Директорлар кенгаши қарори билан юқори малакали мутахассис, Канада давлати фуқароси бўлган Марсель Юрген Краузе заводнинг техник директори лавозимига тайинланди.

Янги лавозимда иш бошлаган Марсель Краузе заводни ишга тушириш, уни лойиҳа қуввати билан таъминлаш ва созлаш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Марсель Краузе Қатардаги “Oryx GTL” заводида ўн йил техник менежер бўлиб ишлаган. У нефть ва газни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноатида жами 33 йиллик юқори тажрибага эга.

Бундан ташқари, Марсель Краузе Канада, Чили, Таиланд ва Қатар каби мамлакатларда нефть ва газ-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноатидаги қатор йирик халқаро ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш ва созлаш ишларида иштирок этган.

Марсель Краузе дунёнинг топ–50 университетлар рейтингига кирадиган “British Columbia” (Канада) университети битирувчиси, шунингдек, Британия Колумбиясининг профессионал муҳандислар ва геологлари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

“Uzbekneftegaz GTL” компаниясининг Ахборот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|