“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” зaводидa Ёш мутaхaссислaр кенгaшининг етакчиси овоз бериш йўли билан сайланади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 7 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев жамият таркибидаги корхона ва таркибий бўлинмаларнинг ёш мутахассислари билан учрашув ўтказган эди.

Учрашувда Бошқарув раиси соҳанинг ёш мутахассисларига алоҳида эътибор қаратди, амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирок этиши, шунингдек, республиканинг нефть ва газ саноатини янада ривожлантиришда, айниқса, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раисининг топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида “GTL” заводининг ёш мутахассислар кенгашининг янгиланган таркибини шакллантириш, кенгашга фаол, иқтидорли ва истиқболли ёшларни бирлаштириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида компанияда кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш учун заводнинг цех ва бўлимларининг ёшлар етакчилари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида ёшлар кенгаши фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шу жумладан, кенгашни янги таркибини шакллантириш бўйича асосий чора-тадбирлар ва вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ёш мутахассислар кенгаши етакчиси заводнинг ёш мутахассислари ўртасида умумий овоз бериш йўли билан, ҳар бир номзоднинг келажакдаги режалари тақдимотидан сўнг очиқ сайлов йўли билан танлаб олиниши режалаштирилди.

“Uzbekneftegaz GTL” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|