“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида соатига 500 куб метр оқова сувларни тозалаш қувватга эга энг замонавий иншоот барпо этилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли тоифага мансуб 240 та йирик саноат корхоналарида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастури”га асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги 10 та корхона, яъни 4 таси янги қурилиш ва 6 таси қайта қурилиш тадбирларига киритилган.

Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишларни янада жаддалаштириш режалаштирилган бўлиб оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, қайта қуриш ва янги замонавий иншоотларни барпо этиш йўли билан сувни тежашга эришиш мақсади қўйилган.

Хусусан, “Ўзбекистан GTL” МЧЖ заводида энг замонавий соатига 500 куб метр қувватга эга оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳосил бўладиган минерализациялашган, ёғли, ифлосланган юза сувлари ва маиший оқова сувларни тозалаш уч босқичда олиб борилади.

Биринчи босқичда ҳосил бўлган минерализациялашган оқова сувлари буғлантирувчи (испаритель) кристализатор қурилмасида тузсизлантирилиб, юқори концентрацияли куб қолдиқлари сувсизлантирилади.

Иккинчи ва учинчи босқичда айнан тозалаш иншоотида кетма-кетлик билан амалга оширилади. Бу ерда тозалаш ишлари ҳозирги кундаги замонавий қурилмалар орқали механик, физик-кимёвий, биологик усуллар орқали амалга оширилади ва охирида тозалаш самараси энг юқори бўлган мембранали биореактор қурилмасида амалга оширилади. Тозаланган оқова сувлари тўлиқ қайта технологияга ишлатиш учун юборилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|