“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи илмий ходимларни ҳамкорликка чорлайди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Uzbekneftegaz GTL” заводидаги мавжуд техника ва технологиялардан янада самаралироқ фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида, Олий таълим муассасалари ва Илмий тадқиқот институтларининг илмий ходимлари ҳамкорликка таклиф этилади.

Илмий ходимлар қуйидаги йўналишлар бўйича таклиф ва ғояларини тақдим этишлари мумкин:

• заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва энергоресурслар негизида қўшимча қийматга эга бўлган янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш;

• ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлувчи кимёвий чиқиндиларнинг экологияга ножўя таъсирини янада камайтирган ҳолда қайта ишлаш;

• маҳаллийлаштиришнинг салмоғини ошириш ва бошқа турдаги илмий ишларнинг амалга оширилиши кўзда тутилган.

Юқорида қайд этилган мақсадларни амалга оширишда фойдали таклиф ва ғоялар билан чиққан илмий ходимлар қўллаб-қувватланади. Шунингдек, уларга “GTL” заводи негизида ташкил этилган замонавий лаборатория ва бошқа қулайликлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Рўйхатдан қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:

👉 https://forms.office.com/Pages/ResponsePage.aspx?id=4ekAIcLG3EW7PdiJOIippiYcACFJ7bBDqfpPbexbddlUM1AwQk9EU1NENFlMMDlTVjBaUEJVSDAxNS4u

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|