“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий саноат заводларидан бири ҳисобланади

Бош саҳифа Русский

Нефт-кимё саноатидаги қурилмалар энергиянинг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Корхоналарда энергия сарфини камайтириш орқали ускуналарнинг ишлаш муддатини узайтириш билан бир қаторда иқтисодий самарадорликка ҳам эришилади.

“Uzbekneftegaz GTL” ана шундай самарадорлиги юқори бўлган замонавий саноат заводларидан бири ҳисобланади. Заводнинг синтез газни ишлаб чиқариш печидан атмосферага чиқарилаётган тутун гази иссиқлиқ энергиясидан оқилона фойдаланган ҳолда юқори босимли буғ ишлаб чиқарилади.

Табиий газ захирасини тежаш ва атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқинди газларини камайтириш мақсадида печга берилаётган ҳавони иситиб бериш натижасида энергия самарадорлик оширилиб, ёқилғи газ сарфи 15 фоизга камайтирилади. Шу тарзда энергияни тежаш ва самарадорликка эришиш маданияти шакллантириш орқали табиий газ захирасини асрашга эришилади.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|