“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Uzbekneftegaz GTL” заводида бўлиб технологик ҳудудларда бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Uzbekneftegaz GTL” заводида олиб борилаётган инвестицион лойиҳа ҳолатини ўрганиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари қурилиш майдонида бўлди.

Бугунги кунда лойиҳа ўзининг якуний босқичига етиб келди. Умумий ишлар кўламининг 95 фоизи бажарилди.

Заводнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари фаол суръатларда амалга оширилмоқда, асфальт ётқизиш ишлари бошланиб, бўёқ ва изоляция ишлари давом эттирилмоқда.

Бошқарув раиси заводнинг технологик ҳудудларида ишга тушириш олди ишлари ва қувур, ускуналарнинг синов ишлари жараёни билан батафсил танишиб чиқди.

Лойиҳа доирасида бажарилаётган ишларни давом эттирилиши бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

“Ишчи гуруҳ” аъзоларининг қурилиш-монтаж ишлари ҳолати билан танишиш жараёнида, “Uzbekneftegaz GTL” заводида биринчи қозонхона қурилмасидаги ҳолат ўрганилди.

Қувонарлиси, қозонхона қурилмаси ўрганиш вақти давомида ишга туширилди ва Бошқарув раисининг рухсати билан Заводда буғ ишлаб чиқарилиши бошланди.

Таъкидлаш керакки, ҳосил бўлган буғ заводнинг технологик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатилади. Бундан ташқари, тез орада заводда буғ турбина генераторлари ишга туширилиб, бунинг натижасида завод буғ энергияси туфайли ўз электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг бош пудратчилари – Кореянинг “Hyundai Engineering”, “Hyundai Engineering&Construction” ҳамда “Enter Engineering» (Сингапур) консорциуми томонидан заводда ускуналарни ишга тушириш ишлари фаол суръатларда олиб борилмоқда.

Ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришда ҳозирги кунда 500 донадан зиёд техника жалб этилган бўлиб, қурилиш майдонида 9,5 минг нафардан ортиқ киши меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|