“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида газ қувурини синовдан ўтказиш ва тозалаш ишлари якунланмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири – “Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиши якунланмоқда. Бугунги кунда лойиҳанинг бош пудратчилари – Кореянинг “Hyundai Engineering”, “Hyundai Engineering&Construction” ҳамда “Enter Engineering» (Сингапур) консорциуми томонидан заводда ускуналарни ишга тушириш ишлари фаол суръатлар билан олиб борилмоқда.

Айни пайтда қурилиш майдонида 10 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда, 630 та махсус техника жалб этилган.

Илгари хабар қилганимиздек, 2020 йил октябрь ойида заводга электр энергияси етказиб берилди, асосий подстанция ва 5-сонли подстанция ишга туширилди, бугунги кунга қадар 2- ва 4-сонли назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика биноларини фойдаланишга топшириш ишлари якунланди.

Заводнинг Марказий бошқарув пульти ва назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика тизими учун сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш блоки (75-сонли қурилма) ишга туширилди.

Январь ойи давомида заводга сув қабул қилиб олишни бошлаш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

Шундай қилиб, сувни тайёрлаш қурилмаларининг биринчи босқичида – деминераллаштирилган сув ишлаб чиқариш тизимлари (71- ва 8-сонли қурилма), шунингдек, ёнғинни ўчириш тизимларини (№82 бирлиги) ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Ёқилғи газ линиясини ишга тушириш бўйича тайёргарлик ишлари фаол суръатларда олиб борилмоқда. Шўртан газ-кимё мажмуаси мутахассислари билан биргаликда газ қувурини синовдан ўтказиш ва тозалаш ишлари якунланмоқда.

Ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари фаол суръатларда давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|